date

Кунья MYUда соч олдирмайдиган фанатга муносабатни айтди

Кунья MYUда соч олдирмайдиган фанатга муносабатни айтди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Матеус Кунья жамоа кетма-кет беш ғалаба қозонмагунча сочини олдирмасликка қарор қилган клуб мухлиси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қизил иблислар» қарийб 500 кундан бери бешта учрашувни узлуксиз ютишга эриша олаяпти. Шу боис Френк Айлет исмли фанат шу вақт давомида сочини ўстириб келмоқда.

«Одамларни бизларнинг ғалабаларимиздан кўра унинг соч турмаги кўпроқ қизиқтираяпти. Мен учун у қачон соч олдириши умуман аҳамиятсиз, мен фақат 15 очко ҳақида ўйлайман. Ҳа, баъзан бу мавзини эслаб қўямиз, лекин у бизни унча руҳлантирмайди. Биз буни “зўр” деб ҳисобламаймиз. Албатта, беш ёки ундан кўп ўйинни кетма-кет ютишни ҳаммадан ҳам кўпроқ биз хоҳлаймиз, аммо бу воқеа жуда ортиқча эътибор тортаяпти», — деди Кунья RomarioTVга берган интервьюсида.

23 февраль куни Майкл Керрик жамоаси сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кунья MYUда соч олдирмайдиган фанатга муносабатни айтди