date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Юлдузли португалиялик ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада қайтиши кутилган эди, бироқ бу учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.

«Жадвал жуда зич. Шунинг учун Роналдуни ҳам, асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни ҳам дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Мураббий сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Жезушнинг таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда биринчи бор майдонга тушмаётгани йўқ.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди