Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Лионел Месси келаси ёзда Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслиги эҳтимолдан холи эмас. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли футболчи мундиалда умуман ўйнамаслик вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, барчаси ҳужумчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини 100 фоиз тайёрликдан ҳатто 1 фоиз пастроқ сезса ҳам, Жаҳон чемпионатига бормасликка қарор қилиши мумкин.
Месси MLSдаги рақобат даражаси мундиалга максимал спорт формасида етиб бориш учун етарли эмас, деб ҳисоблайди. Аргентина сардори шу сабабли бу камчиликни тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини яхши тушунади.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида ўз титулини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида «албиселесте» Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!