date

Гарри Кейн XXI асрда пеналтилар бўйича учинчи бўлди

Гарри Кейн XXI асрда пеналтилар бўйича учинчи бўлди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пеналтини аниқ амалга оширди. Англиялик форвард Германия Бундеслигасида «Вердер»га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбадан гол урди. Шу баҳснинг ўзида 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500-гол чегарасига ҳам етиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн XXI асрда пеналтитан 100 ва ундан кўп гол урган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионел Месси (112) олдинда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳем»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. У профессионал фаолиятининг асосий қисмини Лондон клубида ўтказган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн XXI асрда пеналтилар бўйича учинчи бўлди