date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий шанба куни бўлиб ўтадиган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин олдидан футболчиларни асрашни маъқул кўрганини таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш бу ҳолат янгилик эмаслигини эслатди: Роналду Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг дам олаётганини айтди