date

Икарди хет-трик қилиб «Галатасарай» тарихига кирди

Икарди хет-трик қилиб «Галатасарай» тарихига кирди

Туркия Суперлигасининг 22-тур учрашувларида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Беллашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у бу ўйинда учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихидаги муҳим рекордни ҳам тақдим этди. Ҳужумчи «Галатасарай» сафидаги голлари сонини 76 тага етказиб, 75 та гол муаллифи Георге Хаджини ортда қолдирди ва Истанбул клуби тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи поғонада қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда. У Туркияга келишидан аввал франсузнинг «ПСЖ» клубида ҳам тўп тепган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилиб «Галатасарай» тарихига кирди