date

«Ал-Наср» устози Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» устози Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эр-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам жамоа рўйхатидан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий буни яқин кунларда бўладиган муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши баҳс билан изоҳлади.

Шунингдек, у Роналду учун бундай танаффус янгилик эмаслигини, Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда у аввал ҳам бир неча бор қатнашмаганини таъкидлади. Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» устози Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди