date

Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинаётгани ҳақида гаплар бор

Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинаётгани ҳақида гаплар бор

Криштяну Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг етакчи клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилган эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларига кўра, Криштяну ҳануз Мендеш агентлигининг мижозларидан бири бўлиб турибди.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинаётгани ҳақида гаплар бор