Икарди хет-трик қайд этди ва «Галатасарой»да рекорд ўрнатди

Туркия чемпионати 22-тур учрашувида «Галатасарой» ўз майдонида «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Баҳснинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у ушбу ўйинда учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг хет-трики Истанбул клуби тарихида муҳим маррани ҳам олиб келди: у «Галатасарой» сафида 76-голини нишонлаб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Аввалги рекорд руминиялик Георге Ҳажигаа тегишли бўлиб, у 75 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди «Галатасарой» тарихида 7-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро 2023 йилдан буён турк грандида тўп суради, ундан аввал у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг