Қувончли хабар: Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжимнинг фотиҳаси бўлди!

Ўзбек санъати мухлислари учун яна бир илиқ ва қувончли янгилик тарқалди: гўзал актриса Юлдуз Ражабова ҳамда турк актёри Эмре Кивилжимнинг фотиҳаси ўтказилгани ҳақида хабарлар муҳокамага чиқди.
Актриса бу қувончли лаҳзани ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида бўлишган суратлар орқали билдириб ўтди. Кузатиш мумкинки, расм изоҳида у қисқа ва аниқ қилиб: “Фотиҳа” деб ёзиб қолдирган. Мана шу битта сўзнинг ўзиёқ мухлислар учун “ҳаммаси жиддий” деган сигнал бўлди — қолганини эса изоҳларда одамлар ўзлари айтиб ўтишди.
Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжимнинг бу хушхабаридан сўнг, ижтимоий тармоқларда табриклар кетма-кет ёғила бошлади. Мухлислар уларни самимий қутлаб, бахт, тотувлик, хотиржамлик ва барака тилашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг