Юлдуз Усмонова ва Маликдан “Помада” — мухлислар интиқлик билан кутаётган янги дует

Хонанда Юлдуз Усмонова ва Малик ҳамкорликда “Помада” номли янги дует қўшиқни тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу тарона 15 феврал куни соат 22:00 да YouTube платформасида расмий премера қилинади.
Маълум қилинишича, “Помада” дуетининг сўзи ва мусиқаси тўлиқ Малик томонидан ёзилган. Ижодий ҳамкорлик натижасида яратилган ушбу қўшиқ мусиқасеварлар учун ёрқин янгилик бўлди.
Хабарнинг эълон қилиниши билан ижтимоий тармоқларда мухлислар фаол изоҳ қолдириб, Юлдуз Усмонова ва Малик дуетини катта қизиқиш билан кутишаётганини билдиришмоқда. Уларнинг таъкидлашича, “Помада” яқин кунларнинг энг кутилаётган премераларидан бирига айланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг