date

Колосков Россия термасининг мартдаги рақибларини мақтади

Колосков Россия термасининг мартдаги рақибларини мақтади

РФУ фахрий президенти Вячеслав Колосков Россия миллий жамоасининг март ойидаги эҳтимолий рақиблари борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, танланаётган жамоалар ўртамийона бўлиб, жаҳон футбол иерархиясининг энг қуйи поғонасидан эмас. Колосков бундай спарринглар айнан Россия термаси учун кераклигини, даражалар тахминан тенг эканини таъкидлади.

Шунингдек, у бу ўйинлар терма жамоага номзод футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолатини яна бир бор текшириб кўриш учун қўшимча имконият беришини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Россия термаси ўтган йил 10 та ўртоқлик учрашуви ўтказиб, фақат бир марта мағлуб бўлган — ноябр ўрталарда Сочида Чили термасига 0:2 ҳисобида ютқазган.

Россия миллий жамоаси 2022 йил февралидан бери расмий ўйинларда майдонга тушмаяпти.

Гватемала ва Мали терма жамоалари эса 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашдан ўта олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Колосков Россия термасининг мартдаги рақибларини мақтади