date

Икарди «Эюʼпспор»га уч гол уриб клуб рекордини янгилади

Икарди «Эюʼпспор»га уч гол уриб клуб рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюʼпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Баҳс қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бу ўйинда хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу уч гол Икардига «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини олиб келди. У аввал бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб турган руминиялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажида 75 гол бўлган, Икардининг ҳисобида эса энди 76 гол бор. Клуб тўпурарлари умумий рўйхатида аргентиналик футболчи ҳозирча 7-ўринда қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси сафида тўп суради. У бунга қадар «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди «Эюʼпспор»га уч гол уриб клуб рекордини янгилади