date

Хожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева Туркия шаҳрида фарзандининг жинсини ошкор қилди!

Хожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева Туркия шаҳрида фарзандининг жинсини ошкор қилди!

Қизиқчи Хожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева фарзандининг жинсини яқинлари даврасида тантанали тарзда ошкор қилди. Ушбу лаҳзалар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, Мадина Тожибоева турмуш ўртоғи билан биргаликда Туркияга сафар қилган. Айнан шу ерда очиқ осмон остида ташкил этилган gender party давомида улар яқинда ўғил фарзандли бўлишларини маълум қилган.

Видеоларда яқинлари ва қариндошлари билан биргаликда қувончли лаҳзаларни нишонлаётгани акс этган. Мадина Тожибоева изоҳларда мухлисларига ҳам самимий тилак билдириб мурожаат қилган.

“Алҳамдулиллаҳ. Ким ҳавас қилган бўлса, ниятига тез кунларда эришсин. Ҳолалари, амакилари жияниларга тилаклари бўлса комментда ёзиб кетишсин”, — деб ёзган у.

Мухлислар ва кузатувчилар эса бўлажак ота-онага илиқ тилаклар билдириб, соғ-саломат фарзанд тиламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева Туркия шаҳрида фарзандининг жинсини ошкор қилди!