Сафонов рақобатда тўхтамай ишлаш кераклигини айтди

«ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов ўз позициясидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. FIFA Қитъаларо кубоги финалидан кейин у асосий таркибда тобора кўпроқ кўриниш бера бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафоновнинг таъкидлашича, сўнгги ўйинларда майдонга тез-тез тушаётгани кейинги учрашувларда ҳам албатта асосий таркибда бўлади, дегани эмас. Дарвозабон ҳар бир баҳс олдидан яна ва яна меҳнат қилиб, старт таркибдан жой олиш учун кураш давом этишини урғулади.
26 ёшли футболчи клубнинг сўнгги 5 учрашувида сафда бўлди. Жорий мавсумда у жами 9 ўйинда қатнашиб, 10 та гол ўтказиб юборган, 3 баҳсда эса дарвозаси дахлсиз қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг