date

Францияда Головиннинг қизил карточкаси бўйича қарор чиқди

Францияда Головиннинг қизил карточкаси бўйича қарор чиқди

Францияда «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг Лига 1 22-турида «Нант»га қарши ўйинда (3:1) майдондон четлатилиши билан боғлиқ ҳолат кўриб чиқилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Интизом қўмитаси йиғилишида футболчининг жазоси оғирлаштирилмаслиги маъқулланди. Натижада, Головин бир ўйинга дисквалификация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ярим ҳимоячи аввалроқ Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «ПСЖ»га қарши илк баҳсда ҳам (2:3) қизил карточка олган эди.

Жорий мавсум Франция чемпионатида 29 ёшли футболчи 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Францияда Головиннинг қизил карточкаси бўйича қарор чиқди