«Боруссия» ёзда бразилиялик ҳимоячини таркибига қўшади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби расмий сайти орқали ёзги трансфер бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. «Асаларилар» сафини бразилиялик ҳимоячи Кауан Пратес тўлдиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пратес ёзгача «Крузейро»да ўйнашда давом этади, шундан сўнг Дортмунд жамоасига қўшилади. Ушбу ҳафтада футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Август ойида Кауан Пратес 18 ёшга тўлади. У чап қанот ҳимоясида ҳам, марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади.
Айни пайтда «Боруссия» Бундеслигада турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. Жамоа пешқадам «Бавария»дан олти очко ортда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг