date

Итурральде Вальверде ва Дал тўқнашуви қизил карточка деди

Итурральде Вальверде ва Дал тўқнашуви қизил карточка деди

ФИФА тоифасидаги собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес «Бенфика»нинг УЕФАга йўллаган ҳакамлик бўйича эътирозига муносабат билдирди. Чемпионлар лигаси плей-оффида Мадриднинг «Реал»ига қарши ўйинда 82-дақиқада Федерико Вальверде Самуэл Далга нисбатан қўполлик қилган эпизодда рефери уни майдонддан четлатмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Итурральденинг фикрича, бу вазият аниқ қизил карточкага тортарди. «Бу — қизил карточка. У ҳеч қандай сабаб йўқ пайтда зарба берди. Рақибни тўлиқ уриб кетмаган бўлса ҳам, Вальвердени ўчириб юбориш керак эди», — дея собиқ арбитрнинг сўзларини AS нашри келтирди.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви УЕФА Чемпионлар лигаси стык баҳслари доирасида ўтказилди. Мадрид клуби Винисиус Жуниорнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб учрашуви 24-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Итурральде Вальверде ва Дал тўқнашуви қизил карточка деди