date

Кейлор Навас Месси ва Роналду эмас, Неймарни алоҳида эътироф этди

Кейлор Навас Месси ва Роналду эмас, Неймарни алоҳида эътироф этди

Дарвозабон Кейлор Навас фаолияти давомида Лионел Месси ва Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнашга ҳам улгурган. Шунга қарамай, унинг энг катта таассуротини айнан Неймар қолдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг айтишича, бразилиялик ҳужумчининг табиий истеъдоди уни ҳайратда қолдирган: Неймар тўп билан хоҳлаган ишини қилган, ўнг ёки чап оёғи билан ўйнаши эса умуман фарқ қилмаган. Дарвозабон Неймарни кузатганда, гўё у болаларга қарши ўйнаётгандек таассурот уйғонганини ҳам қўшимча қилган.

Ҳозир 34 ёшли Неймар "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда. У аввалроқ Европада "Барселона" ва "ПСЖ" клубларида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейлор Навас Месси ва Роналду эмас, Неймарни алоҳида эътироф этди