date

Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Винисиус Жуниор майдондаги баҳсли вазиятдан сўнг «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианни ўзинга нисбатан ирқчилик қилганликда айблади. Мазкур можаро ҳақида «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани матбуот анжуманида Винисиуснинг реакцияси самимий бўлганини таъкидлади: унингча, бундай ҳиссиётларни сохталаштириб бўлмайди ва футболчининг шунчаки ҳакам ёнига бориб, вазиятни кўтаришидан фойда йўқ. Мутахассис, Мбаппе одатда дипломатик бўлса-да, бу сафар кўрган ва эшитганлари борасида очиқ гапирганини айтди. Шунингдек, Компани «Бенфика» футболчиси гапларини футболкаси билан беркитишга уринганини, стадионда эса айрим мухлислар маймунни эслатувчи ишоралар қилгани видеоларда акс этганини қайд этди.

«Бавария» навбатдаги учрашувини 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди