Кейлор Навас Месси ва Роналдудан кўра Неймарга қойил қолганини айтди

Фаолияти давомида Кейлор Навас бир жамоада ҳам Лионел Месси, ҳам Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган. Бироқ костарикалик дарвозабон учун энг катта таассурот қолдирган футболчи бошқа бўлиб чиқди — Неймар. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наваснинг айтишича, Неймар истеъдод нуқтайи назаридан уни жуда ҳайратга солган: бразилиялик ҳужумчи тўп билан хоҳлаган ишини қила олган, бунинг учун ўнг ёки чап оёғидан фойдаланиши ҳам аҳамият касб этмаган. Дарвозабон Неймарни ўйинда кўрганда, гўё ўзи болаларига қарши майдонга тушгандек ҳис қилганини таъкидлади.
Ҳозир 34 ёшли Неймар "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда. Аввалроқ у Европада "Барселона" ва "ПСЖ" сафида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг