date

Скотт Мактоминай «Наполи» билан шартномасини узайтириши мумкин

Скотт Мактоминай «Наполи» билан шартномасини узайтириши мумкин

Италиялик таниқли журналист Николо Скира шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, «Наполи» футболчининг ўйинидан жуда мамнун ва у билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Скира маълумотига кўра, келишувни узайтириш масаласида икки томон ҳам бир фикрда ва буни яширмаяпти. Музокаралар жараёни қизғин давом этмоқда, Неаполь клуби эса Мактоминайни жамоа учун жуда муҳим, таянч футболчи деб ҳисоблайди — у майдонда индивидуал кўрсаткичлари билан фарқ яратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2024 йилдан бери Италияда тўп сурмоқда, бироқ унинг трансфер ҳуқуқлари ҳануз «Манчестер Юнайтед»га тегишли.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Скотт Мактоминай «Наполи» билан шартномасини узайтириши мумкин