date

Кампани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Кампани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Винисиус Жуниор майдонда «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианни томонидан ирқчиликка учраганини айтди. Мазкур ҳолат юзасидан «Бавария» бош мураббийи Венсан Кампани ҳам ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кампани матбуот анжуманида эпизодга эътибор қаратиб, Винисекуснинг реакцияси чинакам ҳиссиёт бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, бундай эмоцияни сохталаштириб бўлмайди ва футболчининг шунчаки ҳакам олдига бориб, асоссиз шикоят қилишидан манфаат кўринмайди.

Мутахассис, одатда жуда дипломатик бўладиган Килиан Мбаппе ҳам кўрган ва эшитганлари ҳақида очиқ гапирганини қўшимча қилди. Кампани сўзларига кўра, «Бенфика» ўйинчиси айтганларини футболкаси билан яширишга уринган, стадиондаги айрим мухлислар эса маймунни эслатувчи ишоралар қилгани ҳам кузатилган. У буларнинг барчаси видеога тушиб қолганини қайд этди.

«Бавария» навбатдаги учрашувини 21 февраль куни «Айнтраҳт»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кампани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди