date

«Арсенал» вингери Мадуэке: одамлар мени нотўғри тушунади, деди

«Арсенал» вингери Мадуэке: одамлар мени нотўғри тушунади, деди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Нони Мадуэке жамоатчилик унинг феъл-атвори ҳақида адашаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчининг таъкидлашича, айримлар уни кибрли, ўзига ортиқча ишонган ёки етарлича меҳнат қилмайдиган футболчи деб ўйлайди. Мадуэке эса бунинг акси эканини, доим ўз устида ишлашга интилишини ва ишига жуда жиддий ёндашишини қайд этди.

Жорий мавсумда у 26 учрашувда 6 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган йил июлида «Арсенал» уни «Челси»дан 56 миллион евро эвазига трансфер қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» вингери Мадуэке: одамлар мени нотўғри тушунади, деди