date

Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин турибди

Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин турибди

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романонинг хабар беришича, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг "Реал" клубини бошқарган мураббий навбатдаги жаҳон чемпионати якунлангач "учранглилар"ни қабул қилиб олади. Шу тариқа Зидан мураббийлик фаолиятига беш йиллик танаффусдан сўнг қайтади.

Дешам эса Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф баҳслари орқали аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин турибди