date

Зидан Франция терма жамоасига бош мураббий бўлиб қайтади

Зидан Франция терма жамоасига бош мураббий бўлиб қайтади

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллашга яқин. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи навбатдаги жаҳон чемпионати якунидан сўнг «учранглилар»ни бошқаради. Шу тариқа Зидан мураббийлик фаолиятига беш йиллик танаффусдан кейин қайтмоқда.

Дидье Дешам эса Франция термасини 2012 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф натижаларига кўра маълум бўлади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зидан Франция терма жамоасига бош мураббий бўлиб қайтади