date

Карагер «Буде-Глимт»га нисбатан ҳурмат ошишини истади

Карагер «Буде-Глимт»га нисбатан ҳурмат ошишини истади

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Карагер Милан «Интер»ига қарши ўйиндан кейин «Буде-Глимт»нинг ўйин даражасини алоҳида эътироф этди. Норвегия чемпионати вакили Чемпионлар лигаси плей-оффидаги илк учрашувда А Серия клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карагернинг айтишича, номи унчалик таниш бўлмаган жамоанинг «Интер»ни енггани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат. Бироқ у ўйинни диққат билан кўрганлар «Глимт»нинг голлар уриш усули ва футболчилар кўрсатган сифатни пайқашини, жамоа Чемпионлар лигаси даражасига хос футбол ўйнаётганини таъкидлади. Карагер фикрича, «Буде-Глимт»га нисбатан муносабат ҳам, ҳурмат ҳам кўпроқ бўлиши керак.

«Интер» ва «Буде-Глимт» ўртасидаги жавоб учрашуви 24-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карагер «Буде-Глимт»га нисбатан ҳурмат ошишини истади