Луис Энрике Дембеле жароҳати ҳақида фикр билдирди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Усмон Дембеле олган жароҳат юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўтган баҳсда жароҳат олиб, 27-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Кутилишича, «Олтин тўп» соҳиби шанба куни Лига 1 доирасида «Мец»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
«Дембеле жароҳат олган. Биз футболчиларимизни жуда яхши биламиз. Ёндошувимиз оддий: ҳеч қачон ҳеч кимни таваккалга қўймаймиз, имкони борича ҳар бир ўйинчининг саломатлигини асрашга ҳаракат қиламиз. Аммо бундай юқори даражадаги футболда жароҳатлар ажралмас қисм», — деди Энрике матбуот анжуманида.
ПСЖ — «Мец» учрашуви 01:05 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг