date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига мураббий сифатида қайтади

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига мураббий сифатида қайтади

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллайди. 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришди, дея хабар берди инсайдер Фабритсио Романо. Мадриднинг “Реал” клубини бошқарган собиқ мураббий яқинлашаётган жаҳон чемпионатидан сўнг “учранглилар”ни қабул қилиб олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу тариқа, Зидан беш йиллик танаффусдан кейин яна мураббийлик фаолиятига қайтмоқда. Дешам эса Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда.

2026 йилги мундиалда французларнинг гуруҳдаги рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф ўйинлари якунига кўра аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасига мураббий сифатида қайтади