date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романонинг хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг “Реал” клубини бошқарган Зидан жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг “уч ранглилар” бош мураббийи сифатида иш бошлаши айтилаётгани. Шу тариқа, у беш йиллик танаффусдан кейин мураббийлик фаолиятига қайтади.

Диде Дешам Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиалда французларнинг гуруҳдаги рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса саралашдаги плей-офф учрашувлари натижасида аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгачa бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин