Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин турибди

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабритсио Романо. Собиқ “Реал” мураббийи яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатидан сўнг “учранглилар”ни қабул қилиб олади ва шу тариқа беш йиллик танаффусдан кейин мураббийликка қайтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Диде Дешам эса Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келади. 2026 йилги мундиалда франсузлар гуруҳ босқичида Сенегал ва Норвегия билан тўқнаш келади, учинчи рақиб эса саралашдаги плей-офф ўйинларидан кейин аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг