Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришди, дея хабар беради инсайдер Фабритсио Романо. Собиқ “Реал” бош мураббийи навбатдаги жаҳон чемпионати якунидан сўнг “уч ранглилар”ни бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу тариқа Зидан беш йиллик танаффусдан кейин мураббийлик фаолиятига қайтади. Дешам эса Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиалда французларнинг гуруҳдаги рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф баҳсларидан кейин маълум бўлади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг