date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабритсио Романо. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган собиқ мураббий навбатдаги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «учранглилар»ни қабул қилиб олади. Шу тариқа Зидан беш йиллик танаффусдан кейин яна мураббийлик фаолиятига қайтади.

Диде Дешам Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионатида французлар гуруҳ босқичида Сенегал ва Норвегия билан тўқнаш келади, учинчи рақиб эса саралашдаги плей-офф натижаларига кўра аниқланади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин