Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассотиацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Тапиа ва Товигинога мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйди.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий ажратмалар сифатида давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб келмагани ҳақидаги маълумотлардан кейин бошланган.
Шунингдек, Тапиа мулкидаги 10 гектарлик, вертолёт қўниш майдончаси бор қўрғон ҳам алоҳида эътибор марказига тушган.
Прокуратура футболчиларга бериладиган бонуслар миқдори ҳамда Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатлари ўртасидаги тафовутни ҳам текширмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!