Сафонов «Монако»га қарши жангга тайёрланаётганини айтди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши бўладиган баҳс олдидан кайфият ва кутилаётган синов ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Луис Энрике бошқарувидаги парижликлар икки учрашувдан иборат қарама-қаршиликнинг илк ўйинида 3:2 ҳисобида устун келишга эришганди.
Сафоновнинг таъкидлашича, биринчи ўйиндаги натижа жамоага маълум даражада эркинлик беради, бироқ масала ҳал бўлди дегани эмас. Дарвозабон ўз Telegram каналида «шунинг учун жангга ҳозирлик кўряпмиз ва учрашувга тўлиқ қуролланган ҳолда чиқамиз», дея ёзди.
Жорий мавсумда 26 ёшли посбон ПСЖ сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушди. У 10 та гол ўтказиб юборган, 4 учрашувда эса дарвозаси дахлсиз қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг