date

Мусиала Винисиус атрофидаги ирқчилик можароси ҳақида фикр билдирди

Мусиала Винисиус атрофидаги ирқчилик можароси ҳақида фикр билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Жамал Мусиала Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика» ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган можаро ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Винисиус Жуниар ҳакамга рақиб қанот ҳужумчиси Жанлука Престианни томонидан ирқчилик руҳидаги ҳақоратга учраганини билдирган. Эпизодда аргентиналик футболчи футболкаси билан оғзини ёпиб, «Реал» юлдузига нимадир дегани қайд этилган, бироқ Престианни айбловни тан олмаяпти.

Мусиаланинг сўзларига кўра, бу масалада жамоа мураббийи аллақачон муҳим фикрларни айтиб ўтган. «Ирқчилик — жуда ёқимсиз мавзу. Мен Винига ишонаман, бундай вазиятда у ёлғон гапиради, деб ўйламайман. У буни тўғри қабул қилди. Бу муаммо анча вақтдан бери муҳокамада, бундай ҳолатларни кўриш менга ёқмайди», — дея Madrid Zone Мусиаладан иқтибос келтирди.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб ўйини 25-феврал, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мусиала Винисиус атрофидаги ирқчилик можароси ҳақида фикр билдирди