«Фиорентина» «Пиза» устидан ғалаба қилиб, қулаша зонaсидан чиқди

Италия А сериясининг 26-тур дастури қулаша зонаси атрофида қолиб кетган «Фиорентина» ва «Пиза» ўртасидаги учрашув билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
13-дақиқада Шер Н'Дур берган зарбани ҳимоячи қайтарди, бироқ Моизе Кин қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим бошида баҳсли эпизод юз берди: 47-дақиқада Домилсон Додо жарима майдонида yiқилганига қарамай, ҳакам пенальти белгиламади ва аксинча, футболчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.
Меҳмонлар ҳисобда ортда қолган ҳолда 77 дақиқадан ортиқ вақт ўйнаган бўлса-да, атиги икки марта дарвозани нишонга олди ва камбек қилишга кучи етмади.
Натижада «Пиза» турнир жадвалида сўнгги ўрин учун курашни давом эттирди, «Фиорентина» эса учинчи пастки поғонада қолган бўлса-да, қўшимча кўрсаткичлар эвазига қулаша зонасидан чиқиб кетди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!