Кавани ҳуштакбозлик остида қолмоқда, «Бока»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап шундаки, бу қарор унинг хоҳишидан кўра кўпроқ клуб ва мухлислар кайфиятига боғлиқ бўлиб бормоқда: Каванининг ўйини кўнгилдагидек эмас, трибуналар эса тобора кўпроқ норозилик билдираётгани сезилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги ўйинда Кавани алмаштирилган пайт айниқса кескин вазиятга айланди — «Матадор» майдонни тарк этаётганда уни ҳуштаклар “кузатиб қўйди”. Алмаштириш ҳам фойда бермади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Энди Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига жуда эҳтиёткор ёндашмоқда. Бундан ташқари, клуб яқинда парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик унинг 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!