date

Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва майдонга тайёрлигини айтди

Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва майдонга тайёрлигини айтди

“Реал” устози Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. Хабарларга кўра, француз футболчиси йил бошидан бери тиззасидаги ноқулайликни сезиб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мураббий Мбаппенинг эртанги ўйинга тайёр эканини таъкидлади. Арбелоа сўнгги ҳафталарда футболчи жуда фаол ишлаганини, унинг меҳнати ва жамоага содиқлигини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, Мбаппе майдонда катта фойда келтиряпти ва исталган вазиятда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи сифатида ҳимоячиларни доим ҳушёр туришга мажбур қилади.

“Реал” 25 февраль куни “Бенфика”ни қабул қилади. Илк учрашувда Арбелоа жамоаси Лиссабонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва майдонга тайёрлигини айтди