Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот берди

Мадриднинг “Реал” жамоаси мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати юзасидан фикр билдирди. Йил бошидан бери француз футболчиси тиззасида ноқулайлик сезаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Арбелоа журналистлар билан суҳбатда Мбаппе эртанги ўйинга тайёр эканини таъкидлади. Мураббий унинг сўнгги ҳафталарда машғулотларда жуда фаол ишлаётганини, интизоми ва меҳнати билан жамоага катта ёрдам бераётганини қайд этди. Арбелоа фикрича, Мбаппе майдонда ўйин тақдирини ўзгартира оладиган футболчи, ҳимоячилар эса унинг исталган пайт вазиятни ҳал қилиш қобилиятини яхши билади.
“Реал” 25-февраль куни “Бенфика”ни қабул қилади. Дастлабки учрашувда Арбелоа шогирдлари Лиссабонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг