Ҳерри Кейн Герд Мюллернинг тарихий сериясини такрорлади

Бундеслиганинг ўтган турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамонларидан бири Ҳерри Кейн бўлиб, у икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик ҳужумчи аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: «Ҳоффенҳайм»га қарши баҳсда ҳам, «Вердер» билан учрашувда ҳам иккитадан гол урди.
2023 йилдан буён Бундеслигада тўп сураётган Кейн кетма-кет уч ўйинда дубл қилиш сериясини фаолиятида учинчи марта такрорлади. Шу орқали у 1960–70-йиллардаги «Бавария» афсонаси Герд Мюллер натижасига тенглашди.
«Бавария» тарихида бундай серияни фаолияти давомида тўрт марта амалга оширган ягона футболчи эса Роберт Левандовски ҳисобланади. Ҳозир у Каталониянинг «Барселона» клуби сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!