Спаллетти Ди Грегориони танқидлардан ҳимоя қилди

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа дарвозабони Микеле ди Грегорио атрофидаги баҳсларга муносабат билдириб, футболчини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли голкипер сўнгги ўйинлардаги омадсизликларда асосий айбдорлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Турин клуби охирги тўрт учрашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, бу оралиқда 12 та гол ўтказиб юборди.
"Танқидга хотиржам муносабат билдиришни ўрганишимиз керак — ҳаммаси шундан бошланади. Нима бўлишини тахмин қилишни бас қилиш лозим. Масъулият ҳар биримизда, танқиднинг маълум қисми барчамизга тегишли", — деди Спаллетти матбуот анжуманида ди Грегорио ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Бугун "Ювентус" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида ўз майдонида "Галатасарай"ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда туринликлар 2:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учраганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!