«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, яқин вақт ичида клуб 18 ёшли футболчига янги шартнома шартларини таклиф қилмоқчи. Германия чемпиони Карлга мавсумига 8 миллион евро маош беришга тайёр. Ҳозир футболчи йилига 2 миллион евро ишлаб топмоқда.
Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Карлнинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг