date

Игор Семшов Сафоновни ПСЖнинг биринчи рақами деб атади

Игор Семшов Сафоновни ПСЖнинг биринчи рақами деб атади

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игор Семшов ПСЖдаги Матвей Сафоновнинг ҳозирги мақомига баҳо берди. Сўнгги ўйинларда майдонга айнан россиялик дарвозабон тушмоқда, Люка Шевале эса захирада қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Семшов фикрича, Сафонов Париж клубида рақобатда ҳалол ғалаба қозонган. Унинг таъкидлашича, Доннарумма жамоани тарк этгач, Сафонов амалда асосий дарвозабонга айланган. Шунингдек, у аввалроқ нега унга етарлича ишонч билдирилмагани савол бўлиб қолаётганини айтди.

Чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида “Монако”ни қабул қилади. Учрашув тафсилотларини LiveResult порталида матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ПСЖ “Монако”ни сафaрда 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Ўйин давомида парижликлар бир пайтнинг ўзида икки тўп фарқи билан ортда бориб, кейин камбек қайд этишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Игор Семшов Сафоновни ПСЖнинг биринчи рақами деб атади