date

Поттер танқид Дйокерешни янада кучайтирганини айтди

Поттер танқид Дйокерешни янада кучайтирганини айтди

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грем Поттер Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Дйокереш манзилига билдирилган танқидлар футболчининг ўзига ижобий таъсир қилганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Канонирлар» Дйокерешни ўтган ёзда Лиссабондаги «Спортинг»дан трансфер қилганди. Швед форварди мавсум давомида унчалик юқори натижадорлик кўрсатмаётгани учун кўп бор танқидга учради, жамоа бош мураббийи Микел Артета эса айрим учрашувларда унга нисбатан бошқа футболчиларни афзал кўрди.

Поттернинг фикрича, босим ва танқид Дйокереш характерининг мустаҳкамлигини янада яққол кўрсатди. Мутахассис футболчининг даражасига шубҳа қилмаслигини билдириб, у «Арсенал»нинг тўртта турнирдаги натижаларига ўз ҳиссасини қўшганини қайд этди. Шунингдек, Поттер ҳар бир футболчи вақти-вақти билан танқидга дуч келиши ишнинг бир қисми эканини эслатди.

Жорий мавсумда Виктор Дйокереш «Арсенал» сафида 36 ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Поттер танқид Дйокерешни янада кучайтирганини айтди