Поттер танқид Д’йокерешни янада кучлироқ қилди деб ҳисоблайди

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грем Поттер Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Д’йокереш манзилига айтилган танқидлар футболчининг ўзига ижобий таъсир қилганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Канонирлар» швед форвардни ўтган ёзда Лиссабондаги «Спортинг»дан сафига қўшиб олганди. Мавсум давомида Д’йокереш самарадорлиги у қадар юқори эмаслиги учун тез-тез танқид остида қолди, жамоа бош мураббийи Микел Артета эса айрим учрашувларда бошқа вариантларни афзал кўрди.
Поттернинг фикрича, босим ва танқид Викторнинг характери қанчалик мустаҳкам эканини яна бир бор кўрсатган. Мураббий Д’йокерешга ишончи тўлиқ эканини билдириб, уни юқори даражадаги футболчи ва яхши инсон сифатида таърифлади. Шунингдек, у ҳужумчи «Арсенал»нинг барча тўртта мусобақадаги натижаларига муносиб ҳисса қўшганини қайд этди. Поттер футболчилик касбида танқидга дуч келиш табиий жараён эканини ҳам эслатди.
Жорий мавсумда Виктор Д’йокереш «Арсенал» сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!