date

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кадрда «Мевланакапи Гузелхисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни узоққа тепаман деб, майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб юборганини кўриш мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳолат юз бергач, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югурди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди. Шундан сўнг у қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди