date

Трамп: "Эрон билан музокаралар янги босқичи яқин соатларда бошланиши мумкин"

Трамп: "Эрон билан музокаралар янги босқичи яқин соатларда бошланиши мумкин"

АҚШ президенти Доналд Трамп “New York Post” газетасига берган интервюсида Эрон билан музокараларнинг навбатдаги босқичи яқин 36–72 соат ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, “бу эҳтимолдан холи эмас”. Нашр эса ушбу жараён Эрон портлари атрофидаги давом этаётган денгиз блокадаси фонида кечаётганини эслатган.

Бундан аввал Трамп Эрон билан тузилган сулҳ муддатини узайтиргани ва Ислом Республикасига қарши зарбаларни қайта бошлашни кечиктирганини маълум қилганди. Бу қарор Покистон раҳбариятининг Теҳронга можарони ҳал этиш бўйича ягона таклифлар ишлаб чиқиш имконини бериш ҳақидаги сўровига жавобан қабул қилинган.

Аввалроқ ҳам Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтирганини билдирган эди. У ўз баёнотини Покистон раҳбариятининг мурожаати билан изоҳлаган. Бунгача эса АҚШ президенти мавжуд сулҳ режимини узайтириш ниятида эмаслигини айтган эди. Шунингдек, у Эронни бир неча бор ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларни бузишда айблаган, бироқ бу даъволарга оид аниқ тафсилотлар ёки далиллар келтирмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп: "Эрон билан музокаралар янги босқичи яқин соатларда бошланиши мумкин"