Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. «Мевланакaпи Гўзелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги баҳсда дарвозабон тўпни узоққа тепаман деб, майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш ерга қулаганидан сўнг, икки жамоа футболчилари дарҳол унинг олдига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятга тезда тушуниб, чайқага юракни билвосита массаж қилишни бошлади.
Шундан сўнг футболчи чайқани майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган: у бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарлардан ёрдам олгач, ўзига келиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг