«Бавария»да фақат Николас Жексон ролидан норози

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Николас Жексон ўзининг жамоада тутган ўрнидан қониқмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, сенегаллик футболчи — клуб таркибида ўйин амалиёти етишмаслигидан норози бўлаётган ягона ўйинчи. Манбага кўра, унинг ҳафсаласи пир бўлгани жамоа ичида ҳам сезилмоқда. Қолган футболчилар эса чекланган ролига мослашиб, кўпроқ дақиқага эга бўлиш учун ўзини кўрсатишга уринмоқда.
«Бавария» Жексонни 2025 йил сентябрида «Челси»дан жорий мавсум охиригача 16 миллион евро эвазига ижарага олганди. Битимда футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш опцияси ҳам бор. Бу мавсумда Жексон барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 1 ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг